Мактабларда ўқиш 12 йиллик бўладими?
Жамият
−
01 Май 2023
27981Бугун, 1 май куни ижтимоий тармоқларда 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб мактаб таълими давомийлиги 12 йилга узайтирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ушбу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Лайло Рустамова билан боғланди.
Тарқалган хабарларга кўра, бошланғич ва таянч ўрта таълим мактабларида фанларни “аъло” баҳога ўзлаштирган ўқувчилар алоҳида ихтисослаштирилган касбга ўргатиш мақсадида 12-синфга ўтказилиб, ушбу синфни тугатганлар тўғридан-тўғри ўзларининг танлаган касб соҳаси бўйича олий таълим муассасаларининг 2-босқичига қабул қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.
Биз бу маълумотлар қанчалик ростлиги ва қандай асосга кўра интернетга сиздирилаётгани ҳақида Рустамовадан сўраганимизда:
“Бу каби хабарлар ёлғон, улар ҳеч қандай асосга эга эмас”, деб жавоб берди.
Айтиш жоизки, ёлғон ахборот тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси