Мактабларда педагогларни моддий рағбатлантириш тартиби ўзгартирилди

Жамият

image

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Киритилган қўшимчаларга кўра, мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.

Илгари ушбу устама педагог ходимлар фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда тўланган.

100 фоизлик устама олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида баҳоланади.

Бунда назорат материаллари Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.
 
Илгари назорат материаллари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тайёрланган.

Шунингдек, эндиликда ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг