Мактаблар очилса, дезинфекция ишларини ким қилади? Яна фаррошларми?
Интервью
−
27 Август 2020
115892020-2021 ўқув йили мактабларда 14 сентябрдан бошланиши кутиляпти. Мактаблар очилгандан сўнг, барча ҳодимлар ишга қайтади. Ҳозиргидек пандемия шароитида таълим муассасасида тозаликни сақлаш долзарб вазифа ҳисобланади. Таълим даргоҳларида ишловчи тозалик ходимларига бу даврда иш кўпайиши табиий ҳол. Халқ таълим вазирилиги бу жараёнга қандай тайёргарлик кўрмоқда. Тозалик ходимлари сонини кўпайтириш режада борми?
QALAMPIR.UZ мухбирининг ушбу саволига Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов атрофлича жавоб берди. Вазир жавоб бериш асносида ўзи ҳам ёшлигида мактаблардаги тозалашларда қатнашганини эслатиб ўтди.
“Биз ёшлигимизда индамай синфхоналаримизни тозалар эдик. Ҳеч бир кам бўлган жойимиз йўқ. Бугун иқтисодиётимиз ҳозиргидек аҳволда бўлиб турган ҳолатда, ҳеч ким бу ҳақда ўйлагани йўқ. Биламиз иқтисодиёт солиқлардан иборат. Солиқ тушиши учун иқтисодиёт ишлаши керак. Карантин сабаб қанча тадбиркорлар фаолият юритмади. Ҳозирда давлат бюджетида ошиб-тошиб ётган пул йўқ. Ҳозирда тозаловчиларни кўпайтириш ҳақида ҳом-ҳаёлларимиз йўқ ва бунақа таклиф ҳам бермаганмиз. Қанийди, иқтисодиётимиз, яхши бўлганда тозаловчиларни кўпайтирар эдик”, деди Шерзод Шерматов.
Вазирнинг сўзларига кўра, мактаблар очилгандан сўнг, яна ўша эски тарзда синфхоналар ўқувчилар томонидан тозаланади. Лекин, ҳеч ким ўқувчининг қўлига хлорли сувни ушлатиб қўймайди. Мактабларни дезинфекция қилиш ишлари эса, мутахассислар ва мактаб тозаловчилари томонидан амалга оширилади. Уларга тозалаш учун эритмалар марказлашган ҳолда олиб келинади. Ҳар битта мактабга биттадан поликлиника бириктирилади.
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаевнинг таъкидлашича, ўқувчиларнинг мактабга келишини тартибга солиш устида ишлар бошланган. Ҳамма ўқувчилар мактабга бир вақтда келиб қолмаслиги ва ижтимоий масофани сақлаш масаласи ўртага ташланган. Ўқувчиларни ҳар ярим соатда мактабга киришини йўлга қўйиш варианти ҳам кўриляпти.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси