Макрон Мбаппе унинг таклифини рад қилганини айтди

Спорт 10165
image
-

Франция Президенти Эммануэль Макрон ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппега “Марсель”га ўтиш вариантини таклиф қилган. Аммо Мбаппе бунга розилик билдирмаган. Бу ҳақда Президент Макрон “Quotidien”нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Мен Килиан Мбаппега “Марсель”га ўтиш вариантини таклиф қилдим. Афсуски, Килиан Мбаппе “Марсель”га ўтиш варианти кўриб чиқмади. Агар, у “Марсель”да ўйнашга тайёр бўлганида, мен бу учун ҳамма нарса қилган бўлардим. Лекин Мбаппе менинг таклифимга тезда рад жавобини берди. Биз Мбаппенинг Франция чемпионатида қолиши учун курашишимиз керак. Чунки Килиан ақл бовар қилмайдиган даражада кучли футболчи ҳисобланади”, деган Франция Президенти.

Президент Эммануэль Макрон “Марсель” жамоасининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Шунингдек, Макрон ва Мбаппе 2018 йилдан бери мунтазам яқин алоқада бўлиб туришади.

Маълумот ўрнида, 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 22 та голли узатма амалга оширди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 268
Рейтинг: 3
t
×