Махачев орден билан тақдирланди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида янги UFC чемпиони Ислом Махачев Доғистон Республикасининг олий мукофоти билан тақдирланди. "Доғистон Республикаси олдидаги хизматлари учун" орденини унга вилоят раҳбари Сергей Меликов шахсан топширди.

“Бу Доғистоннинг энг олий мукофотидир ва мен Исломга орден топширганимдан жуда хурсандман", дейди Меликов.

Мукофот билан тақдирлангач Ислом Махачев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“UFC камарини қўлга киритганимдан хурсандман. Бу натижам кейинги авлодга ўрнак бўлади. Биламизки, бизда йигитлар кўп, барча заллар тўла. Бу ҳолат ҳаммамизга мотивация бўлади. Мен сизлардан фарқ қилмайман. Мен фақат мақсад қўйдим, машқ қилдим, ишондим. Дам олишга вақтим йўқ, аллақачон спорт залига қайтиб, машғулотларни бошлаб юбордим" , дейди Махачев.

Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни Махачев Абу-Дабидаги UFC 280 мусобақасида Чарльз Оливейрани мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Maxachev

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг