Мадримов Игбоквега қарши баҳсга тайёрми?
Спорт
−
23 Март 2023
5064Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов АҚШда навбатдаги жангига тайёргарлик кўрмоқда. Спортчи QALAMPIR.UZ сайтига бўлажак тўқнашув ҳақидаги фикрларини маълум қилди.
“Бўлажак жангимни янги вазнда ўтказаман, аниқроғи баҳс менинг вазнимда эмас, рақибимнинг вазнида ўтказилади. Бу жангни ўтказиш режада йўқ эди. Рақибни ўрганяпман. Мураббийлар билан бўлажак баҳсга тактика тузяпмиз. Ушбу тўқнашув чемпионлик жанги учун аҳамиятсиз. Охирги марта ўтган йили июль ойида рингга кўтарилганман, шунинг учун олдиндаги баҳс спорт формамни яхши даражада ушлаб туриш учун аҳамиятли ҳисобланади”, дейди Мадримов.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов-Игбокве тўқнашуви жорий йилнинг 8 апрель куни АҚШнинг Техас шаҳрида ўтказилади. Жанг “Matchroom” промоутерлик компанияси томонидан ташкиллаштирилади.
LiveБарчаси