“Маблағларимиз жуда чекланган”. Президент айрим ҳудуд раҳбарлари ишдан олинишини айтди

Жамият

image

Кўпчилик раҳбарлар тиббиётга оид қўйилган вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаяпти. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 1 апрель куни тиббиётдаги ислоҳотларни жадаллаштириш чора тадбирларига қаратилган йиғилишда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда йиғилишда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири.

“Афсуски, кўпчилик раҳбарлар тиббиётга оид қўйилган вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаяпти. Бугун ҳам, масалани ичига кирмаган, дунёқараши ўзгармаган, ушбу саволларга жавоб бера олмаган соҳа ва ҳудуд раҳбарлари ишдан олинади. Чунки маблағларимиз жуда чекланган. Агар бу масала билан мунтазам шуғулланмасак, халқимизни рози қила олмаймиз”, дея таъкидлади Президент Мирзиёев.

Аввалроқ ўтган 6 ойда Қорақалпоғистон. Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

589

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг