Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Вазир ҳам тайин
Жамият
−
01 Март 2022
8883Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга юклатилди. Бу ҳақда Президент ўтказаётган йиғилишда маълум қилинган.
“Фарзандларимиз тарбиясида нуронийларимизнинг билимлари ва ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишимиз зарур”, дейди Президент.
Қайд этилишича, “Нуроний” жамғармаси раҳбари Содиқжон Турдиев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлади.
Таъкидланишича, энди маҳалла тизимида ҳам мутлақо янги тизим яратилади.
Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади.
Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва маҳаллада ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди.
Шунингдек, Президент Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳаллага тушади, маҳаллабай фуқароларни қабул қилиб, уларнинг масалалари ечимига ёрдам беради.
LiveБарчаси