Маҳалла раиси ва масъул котиби ойлиги оширилади
Жамият
−
04 Апрель 2019
13907Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи жорий йилнинг 1 майидан 1,25 бараварга ва 1 октябридан 1,2 бараварга оширилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилмоқда.
2019 йил 1 июндан фуқаролар йиғинлари ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
Энди Президент Фармонига асосан фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиб келинаётган давлат мулки бўлган бинолар фуқаролар йиғинларига мулк ҳуқуқи билан берилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
“Mahalla” телерадиоканали фуқаролар йиғинлари фаолиятини ёритиш масалалари бўйича Республика кенгашининг бош ахборот ҳамкори этиб белгиланди.
2019 йил 1 июлгача фуқаролар йиғинлари юқори тезликдаги Интернет тармоғи миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғига уланади ҳамда улар учун имтиёзли тариф тасдиқланади. 2020 йил 1 январгача “Электрон ҳукумат” тизими доирасида “Маҳалла” электрон маълумотлар базаси ишга туширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь