Лукашенкога “Tesla билан рақобатлашиши мумкин бўлган рақиб“ кўрсатилди
Технология
−
06 Май 2020
9293Кеча, 5 май куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко электр транспорти соҳасидаги ички ўзгаришларни кўздан кечирди. Хусусан, унга электр билан ҳаракатланадиган йўл танламаснинг синов модели намойиш этилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
“Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, ушбу йўл танламас келажакда Tesla билан рақобатлаша олади“, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, электр автомобили Президентга “енгил ва осон бошқариладиган“ сифатида тақдим этилди. Яхшиланган динамик характеристикалари билан тезлиги соатига 170 км гача чиқиши ва битта зарядда 270 км масофани босиб ўтишга қодир.
Лукашенко, бу унинг учун “жуда таъсирли“ эканлигини таъкидлади. У бундай ривожланишга қисқа вақт ичида эришилишини кутмаганини таъкидлади.
Шунингдек, Президентга электр токи билан ишлайдиган хоккей майдонларга муз устида ҳаракатланувчи комбайн кўрсатилди. Хоккей ишқибози бўлган Лукашенко мамлакатнинг муз стадионлари учун 25 та шундай машинани буюртма қилишга ваъда берди.
Лукашенко шунингдек, электр велосипедларни ва скутерларни ўрганиб чиқди ва шахсан бир нечта нусхаларини синаб кўришга рози бўлди.
LiveБарчаси