Лукашенко Путиндан ҳарбий ёрдам олаётганини ва ёлғиз қолмаслигини айтди

Олам 3678
image

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бундан буён мамлакатдаги вазиятни қурол кучи билан ушлаб турмоқчи эканини яширмади. У Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан мулоқотда Владимир Путиндан бир неча қуролларни сўраганини айтди

"Биз Россия Президенти билан Беларусь ҳудудидаги Брест яқинида ўтказиладиган "Славян биродарлиги" машқларини давом эттиришимиз кераклиги тўғрисида келишиб олдик. Биз буни мамнуният билан қабул қиламиз. Ҳеч қандай гап-сўзларга эътибор бермасдан машқларнинг иккинчи босқичи ҳақида ўйлашимиз керак. Биз ҳеч кимни қийнамоқчи эмасмиз, шунчаки, ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишимиз керак", деди Александр Лукашенко.

Минскдаги учрашув давомида Беларусь ва Россия ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

"Мен Россия Президентидан айрим турдаги қуроллар ҳам сўрадим. Сўнгги воқеалар шуни кўрсатдики, беларусликлар ҳам, россияликлар ҳам манфаатларини янада жасорат билан ҳимоя қилишлари керак. Шундай бўлдики, биз бу борада ёлғиз қолдик. 

Агар кимдир Беларусь заифлашди, Россия ўзини четга олади, деб ўйласа, бу аҳмоқона фикрдир. Биз вазиятни нафақат Беларусда, балки чегараларимизда ҳам ушлаб туришга қодирмиз. Сўнгги воқеалар бизни янада бирлаштиради", дея таъкидлади Лукашенко. 

Мудофаа вазири жорий йилда Беларусь ва Россия ҳарбийлари 130 га яқин қўшма тадбирларни режалаштирганини айтди. Улар жумласига машқлар, учрашувлар, икки томонлама ҳамкорлик форматида ҳам, халқаро майдонларда ҳам қўшма учрашувлар киради. Масалан, ҳозирда "Славян биродарлиги" машғулотлари ўтказилмоқда. 

"Афсуски, дастур атиги 30 фоизга бажарилди. Биз бу борада йил охирига қадар камида 70 фоизга чиқишимиз керак. Бунинг учун эса, машғулотларнинг иккинчи босқичини кучайтиришимиз керак. Октябрь ойида навбатдаги машғулотларни ўтказамиз", деб қўшимча қилди Сергей Шойгу. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Лукашенко ва Путин Сочида учрашди. Учрашувда Россия Беларусга 1,5 млрд доллар қарз беришига келишилди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3
t
×