Лукашенко Беларусь ва Россияга қарши кенг кўламли уруш очилганини айтди

Олам 10112
image

Ғарб давлатлари Беларусь ва Россияга қарши кенг кўламли гибрид уруш олиб бормоқда. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко бугун, 16 май куни Москвада бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти саммитининг очилишида айтиб ўтди.

“Дунё тартибининг бир қутбли тизими ўтмишда қолди, аммо Ғарб давлатлари ўз позицияларини сақлаб қолиш учун қаттиқ кураш олиб бормоқда. Ташкилотимиз масъулияти соҳасидаги барча воситалар ҳам НАТОнинг ғарбий чегараларимиз яқинида бизга қарши отишмаси, шунингдек Россия ва Беларусга қарши бошланган кенг кўламли гибрид урушга сарфланмоқда”, дейди у.

Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларуснинг Россия Федерацияси ва КХШТ билан иттифоқ тузишда иштирок этиши Ғарбдаги потенциал рақибларни ҳушёрликка чорлаган.

Унинг сўзларига кўра, КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви дунё қайта тақсимланаётган, НАТОнинг эса “агрессив тарзда ўз мушакларини кучайтираётган”, нейтрал давлатларни ўзига жалб этаётган ва “ким биз билан бўлмаса, у бизга қарши” тамойили асосида ҳаракат қилаётган даврда бўлиб ўтмоқда. 

Лукашенконинг айтишига қараганда, Вашингтон Украинадаги можарони имкон қадар узайтирмоқчи.

“Бундай вазиятда чинакам тинчликсевар КХШТ ҳам аксинча кўринади”, деб ҳисоблайди у.

Шунингдек, Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларусь ҳукумати Украина томонининг нодўстона сиёсати ва кучайиб бораётган таҳдидини доимо ҳис қилиб келади.

“Украина бизга қарши фаол равишда чекловлар киритди, яъни Ғарб ҳозирча ҳеч қандай санкциялар қўлламаган, жумладан америкаликлар ҳам. Буни биринчи бўлиб Украина амалга оширди. Ғарб эса Украинани қурол-яроғ билан таъминлашда давом этмоқда. Мақсадлари аниқ. Россияни иложи борича заифлаштириш ва ушбу урушда чўктириш”, дейди у.

Шу билан бирга, у бу вазиятда ҳеч ким четда қолиб кетмаслигини, чунки Ғарб давлатлари зиддиятни кенгайтирмоқчи эканини айтиб ўтган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 288
Рейтинг: 2.9
t
×