Лондондаги марказий кўча Рамазон муносабати билан безатилди (фото, видео)
Олам
−
14 Февраль 1537 2 дақиқа
Англиянинг Лондон шаҳридаги машҳур Ковентри кўчаси муқаддас Рамазон ойи муносабати билан тўртинчи бор махсус ёритиш безаклари билан безатилди. Бу ҳақда Лондон мэри Содиқ Хон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Лондон марказидаги Пикадилли циркидан Лестер майдонигача чўзилган Ковентри кўчаси яна бир бор Рамазон байрами муносабати билан ёритилган. Лойиҳа “Азиз” жамғармаси томонидан Лондон муниципалитети билан ҳамкорликда амалга оширилган. Бу йил кўча геометрик ёруғлик нақшлари билан безатилган, пиёдалар боши узра эса “Happy Ramadan!” (“Рамазон муборак!”) ёзуви туширилган инсталляция порлаб турибди.

Ёритиш маросимида Лондон мэри Содиқ Хон иштирок этган. У жамғарма вакили Раҳима Азиз билан биргаликда байрамга старт берган. Мэрнинг сўзларига кўра, тўрт йил аввал Лондон Ғарб дунёсида марказий кўчаси Рамазон шарафига чироқлар билан безатилган биринчи шаҳар бўлган. У мазкур ташаббус Британия пойтахтининг маданий ва диний хилма-хиллигига ҳурмат рамзи эканини қайд этган.

Содиқ Хоннинг айтишича, Рамазон турли эътиқод вакилларини ўзаро тушуниш ва бирдамлик қадриятлари атрофида бирлаштиради. Байрамона чироқлар 19 мартга қадар давом этади. Безаш учун қарийб 31 мингта LED чироқдан фойдаланилган бўлиб, улар ҳар куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 дан 01:00 гача ёқиб қўйилади.


Мазкур кўчада Рамазон шарафига илк бор 2023 йилда чироқлар ўрнатилган бўлиб, шундан буён бу анъанага айланган.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль