Лондон марказида биринчи марта Рамазон Янги йилдек қарши олинди (фоторепортаж)

Олам

image

Лондоннинг маданий маркази – West End'да тарихда биринчи марта Мусулмон олами учун муқаддас Рамазон ойи катта тантана билан қаршиланди. Кўча 30 мингдан ортиқ байрамона чироқлар билан ёритилди. 

Буюк Британия пойтахтининг машҳур тумани фонус ва ярим ой шаклидаги чироқлар, шунингдек, “Рамазон ойи муборак” ёзуви туширилган юлдузлар билан безатилди.  

Чироқларни Рамазонни нишонлаётган Лондондаги 1,3 миллион мусулмондан бири бўлган Лондон мэри Содиқ Хон ёқди. 

Қайд этилишича, бу ҳудуд Буюк Британия пойтахти умумий аҳолисининг қарийб 15 фоизини ташкил этувчи Лондондаги Форс кўрфази давлатларидан келган сайёҳлар ва мусулмонлар орасида машҳур. Бу ерда дунёга машҳур савдо, овқатланиш ва кўнгилочар масканлар жойлашган.  

Муқаддас ойда West End'га ташриф буюрувчилар сони кескин ошади.  


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон Рамазон West End

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг