Лондонда Ассанж учун намойиш бўлиб ўтди
Олам
−
20 Май 2024 3561 2 дақиқа
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг юзлаб тарафдорлари журналистни қўллаб-қувватлаш учун Лондондаги Англия ва Уэльс Олий суди олдида йиғилди. Суд мажлиси арафасидаги акция сўнгги пайтларда энг оммавийсига айланди.
“Суд тўғри қарор қабул қилади ва Жулиан томонида бўлади, деб умид қиламиз, аммо бу содир бўлмаса, биз зудлик билан инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қиламиз”, дейди судланувчининг рафиқаси Стелла Ассанж йиғилганларга.
Кўпчилик намойишчилар “Бу кўрсатув, суд эмас”, “Уни зудлик билан озод қилинг”, “Сўз эркинлиги хавф остида” ва “Экстрадиция йўқ” деган шиорлар ёзилган баннерларни олиб келган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар уюшмаси вакиллари суд олдидаги экспромт саҳнага чиқиб, АҚШ Президенти Жо Байденни австралияликка қўйилган айбловларни олиб ташлашга чақирди. Намойишчилар орасида Британиядаги мухолифатдаги Лейбористлар партиясининг собиқ раҳбари Жереми Корбин, Ассанжнинг отаси Жон Шиптон ва суд жараёни учун Австралиядан келган унинг ўгай укаси Габриэль Шиптон ҳам бор эди.
“[АҚШнинг Ироқдаги жиноятлари] ҳақида ҳақиқатни айтиш қонунни бузиш эмас. Ассанж иши бутун дунё журналистикаси учун катта оқибатларга олиб келади. Биз унинг ҳаёти хавф остида қоладиган Қўшма Штатларга экстрадиция қилинишига йўл қўймаслигимиз керак. АҚШ кафолатлари бефойда”, WikiLeaks асосчиси тарафдорларидан бири.
Бошқа намойишчилар билан бирга у суд биноси ташқарисидаги дарвозаларга “Ассанжни озод қилинг” деб ёзилган юзлаб сариқ ленталардан бирини боғлаган. Журналистнинг тарафдорлари судга энг яқин метро бекатлари чиқиш жойларига ҳам уни қўллаб-қувватловчи шиорлар ёзилган плакатларни осиб қўйган. Ассанжнинг иши тасвирланган баннерлар кўтарилган юк машиналари суд биноси ёнидан ўтиб кетмоқда.
Бугун, 21 май куни судьялар Америка томонининг 16 апрель куни судга берган кафолатлари етарли ёки етарли эмаслигини ҳал қилишлари керак. АҚШ расмийлари судга ўлим ҳукмини талаб қилмасликлари ёки ижро этмасликлари ва Ассанжнинг ўзи сўз эркинлигини кафолатлайдиган Америка Конституциясининг биринчи тузатишига шикоят қилишга уриниб кўришлари мумкинлиги ҳақида расмий кафолатлар юборди. Австралиялик адвокатларнинг таъкидлашича, у АҚШ фуқароси бўлмагани учун бу ҳуқуқдан маҳрум қилиниши мумкин ва Америка томони қўллаган иборани кафолат деб бўлмайди.
Ассанж Қўшма Штатларда Америка тарихидаги энг йирик махфий маълумотларни ошкор қилиш билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда. Унга қўйилган айбловлар бўйича 175 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь