“Ливерпуль”нинг муҳим футболчиси сафдан чиқди

Спорт

image

“Ливерпуль”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара Англия Премьер лигасининг 1-турида “Фулхэм”га (2:2) қарши ўйинда жароҳат олди. 

31 ёшли “мерсисайд” футболчиси “Фулхэм”га қарши ўйиннинг 51-дақиқасида Харви Эллиотга алмаштирилганди. Тьяго тахминан 6 ҳафта майдонга туша олмайди дея хабар берди The Athletic нашри.

Хабарга кўра, Алькантара тиззасидан жароҳат олган. Ярим ҳимоячи АПЛда кейинги 6 турни ўтказиб юбориши мумкин.

Ўтган мавсумда Тьяго “Ливерпуль” сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 5 та ассист қайд этган.

Маълумот учун, “Ливерпуль” 2-турда “Кристал Пелас”ни ўз ўйида қабул қилади.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг