Лимон, гуруч, пиёз қимматлади. Июлда бозорларда нарх-наво қандай?

Жамият

image

Ўзбекистон бозорларида жорий йилнинг 1–24 июль кунлари давомида лимон, гуруч ва пиёз қимматлашди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида бозорда булғори қалампири (қизил) мандарин ва олма 2 500 сўмга, картошка (янги ҳосил, импорт) ҳамда карам 250 сўмга, помидор (қизил) 500 сўмга арзонлаган.

Шу билан бирга, киви 8 500 сўмга, лимон 7 500 сўмга, бақлажон 4 100 сўмга, саримсоқ пиёз 3 000 сўмга, турп 2 750 сўмга, ловия ва гуруч (аланга) 1 500 сўмга, пиёз 1 100 сўмга, гуруч (лазер) 1 000 сўмга, бодринг ва булғор қалампири (яшил) 500 сўмга ҳамда лавлаги 250 сўмга ошган.

Жорий йил 1–24 июль кунлари умумий қиймати 74,4 млн АҚШ долларлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 млн доллар кўп) жами 112,6 минг тонна (10,9 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. 

Хусусан, мазкур даврда 15,6 минг тонна олхўри, 12,9 минг тонна қовун, 10,9 минг тонна тарвуз, 8,5 минг тонна узум, 7,2 минг тонна пиёз, 4,3 минг тоннадан ловия ва сабзи, 3,4 минг тонна олма, 2,3 минг тонна анжир, 2,1 минг тонна шафтоли, 1,9 минг тонна қуритилган мева ташқи бозорларга етказиб берилган.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида 4,5 млн АҚШ доллари (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 млн доллар кўп) қийматдаги жами 7,5 минг тонна (1,0 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, 2,8 минг тонна банан, 2,5 минг тонна картошка, 264,9 тонна апельсин, 163,7 тонна олма, 85 тонна лимон импорт қилинган.

“Қўйлиқ” бозорига 1–24 июль кунлари ҳудудлардан жами 22,3 минг тонна, хусусан, 7,8 минг тонна картошка, 9,6 минг тонна пиёз, 848 тонна карам ва 4,0 минг тонна сабзи келтирилган.

Ҳудудлар ва маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда:

•    Самарқанддан 4 766 тонна, Тошкент вилоятидан 1 763 тонна, Намангандан 1 259 тонна картошка;
•    Тошкент вилоятидан 6 381 тонна, Жиззахдан 1 884 тонна, Сурхондарёдан 1 143 тонна ва Намангандан 220 тонна пиёз; 
•    Тошкент вилоятидан 848 тонна карам;
•    Тошкент вилоятидан 1 129 тонна, Андижондан 613 тонна, Қашқадарёдан 541 тонна, Сурхондарёдан 527 тонна, Сирдарёдан 430 тонна, Фарғонадан 420 тонна ва Жиззахдан 344 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.

Шунингдек, “Қўйлиқ” бозорига Покистон Ислом Республикасидан 55 тонна картошка келтирилган.

Шу билан бирга, ҳудудлардан “Чорсу” деҳқон бозорига 1–24 июль кунлари жами 227,3 тонна, шу жумладан 192,1 тонна мол гўшти ва 35,2 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг