Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида расмий маълумот берилди
Жамият
−
28 Декабрь 2019
4050Аввалроқ, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга келиши ва Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ташриф ҳақида расмий маълумот берди.
2020 йилнинг 12-13 январь кунлари Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Бўлажак музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь