Ла Лига ТВ ҳуқуқлардан Месси ва Роналдусиз қанча ишлаб топди

Спорт 2227
image

Ла Лига президенти Хавер Тебас Испания ва Франция чемпионатларининг ТВ ҳуқуқлар ортидан келадиган даромадларини солиштирди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

“Мамлакат ички чемпионати ривожланиши учун нафақат футболчилар ёки клубларни ривожлантириш керак. Балки бошқа омиллар билан ҳам шуғулланиш керак. Месси ПСЖга ўтди. Бироқ Франция чемпионатининг даромадлари сезиларли даражада ошгани йўқ. Мисол учун Лига 1 халқаро теле ҳуқуқларини сотишдан 70 миллион евро ишлаб олди. Биз эса Ла Лиганинг теле ҳуқуқларини сотиш ортидан Месси ва Криштиану Роналдусиз ҳам 900 миллион евро ишлаб олдик”, деган Ла Лига президенти.

Қайд этиш жоизки, Тебас ижтимоий тармоқларда ўзининг мунозарали чиқишлари билан футбол жамоатчилигига жуда яхши маълум. Яқинда ПСЖ Килиан Мбаппе билан “космик” нархда шартнома имзолади. Албатта, ушбу воқеа ҳам Ла Лига раҳбарининг назаридан четда қолгани йўқ. Тебаснинг иддао қилишича, ПСЖ UEFА томонидан белгиланган молиявий қоидаларига риоя қилмаган. Бироқ UEFАнинг амалдаги раҳбари Александр Чеферин Ла Лига президентининг иддаосини кескин рад этди ва ПСЖ ҳеч қандай қонунбузарликка йўл қўймаганини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, 2021-2022 йилги мавсумда Ла Лига чемпионлиги Мадриднинг “Реал” клубига насиб этди. Мадридликлар азалий рақиби “Барселона”ни 13 очкога ортда қолдирди. Бу “лос бланкос”нинг ҳисоб бўйича 35-чемпионлиги бўлди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 2.9
t
×