Ла Лига дунёнинг энг узун номга эга клубига ҳомий бўлди
Спорт
−
15 Сентябрь 2023
2802Ла Лига Уэльс 5-дивизиони клубининг титул ҳомийсига айланди. Бу ҳақда Ла Лига ўз расмий саҳифасида маълум қилди.
Келишув доирасида лиганинг янги логотипи “Лланфаирпвлл” клубининг либосларида ўз аксини топади. Ла Лиганинг “Лланфаирпвлл” билан ҳамкорлик шартномаси бир мавсумга мўлжалланган.
Шартномага кўра, клуб шарафига номланган аҳоли пункти номида қўш “л” ҳарфи Ла Лиганинг янги логотипидаги ҳарфлар билан алмаштирилади.
Ҳамкорлик “дунёнинг энг узун икки номи” ўртасидаги келишув деб аталди.
Таъкидлаш жоиз, Ла Лига ҳомий бўлган клуб дунёдаги энг номи узун футбол жамоаси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь