Кутилган қадам! ЕИ Россияга қарши жиддий янги санкциялар киритди
Олам
−
23 Февраль 2022
19260Европа Иттифоқи Россиянинг Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикаси (ДХР) мустақиллигини тан олишига овоз берган ва бунга ҳисса қўшган Давлат Думасининг 351 нафар депутати ҳамда мамлакатнинг 27 нафар жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда бугун, 23 февраль куни Брюсселда тарқатилган ЕИ кенгаши баёнотида айтилган.
“Мавжуд тузилма доирасида Европа Иттифоқи, 15 февраль куни Президент [Россия Федерацияси] Владимир Путинни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск суверенитетини тан олишга чақириб йўллаган мурожаатга овоз берган Россия Давлат Думасининг 351 нафар депутатига нисбатан чеклов чораларини кенгайтиради. Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказиш ёки таҳдид қилишда муайян роль ўйнаган яна 27 нафар юқори мансабдор жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан мақсадли чеклов чоралари жорий этилади”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, улар орасида ноқонуний қарорлар қабул қилишда иштирок этган ҳукумат аъзолари, Россиянинг Донецк ва Луганск ҳудудларидаги операцияларини молиявий ёки моддий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи ёки улардан фойда кўрувчи банклар ва ишбилармонлар/олигархлар, босқинчилик ва беқарорлик фаолиятида рол ўйнаган юқори мартабали ҳарбий офицерлар ҳамда Украинага қарши дезинформацион уруш олиб бориш учун масъул бўлганлар бор.
Умумий ҳисобда Европа Иттифоқининг Россия учун қора рўйхати икки баравар кенгайдт ва 555 шахс ҳамда 52 ташкилотни ўз ичига олди.
Шунингдек, Европа Иттифоқи Россиянинг давлат қарзига қарши санкциялар киритиб, жамиятнинг капитал ва молия бозорларига киришини чеклади.
“Кенгаш Россия Федерацияси, унинг ҳукумати ва Марказий банкини молиялаштириш бўйича тармоқ тақиқини жорий этишга қарор қилди. Россия давлати ва ҳукуматининг капитал, молиявий бозорлар ва ЕИ хизматларига кириш имкониятларини чеклаш орқали ЕИ молиялаштиришни чеклашга интилади”, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь