Кўприк устидан ўтаётганлар кўпаймоқда
Олам
−
13 Август 2019
7077Керчь бўғози устидаги кўприкдан бир кунда 36 мингга яқин машина ўтиб кетди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
12 август куни Қрим кўпригида янги йўл ҳаракати рекорди – 35 минг 899 та машина қайд этилди. 11 август кунги кўрсаткич - 35 307 та машинани ташкил этган.
Ёз бошидан бери кўприк орқали қарийб 1,7 миллион автомобил ўтган. Оқим анъанавий равишда таътилнинг авжида ўсиб борди. Россиянинг материк аҳолиси ярим оролга таътилга келмоқда. Қримдан келган кўплаб автотуристлар Краснодар ўлкасининг қирғоқ шаҳарларига бормоқда.
Aвгуст ойида бир кунда 30 мингга яқин машина кўприкдан ўтиб кетади ва Қримга борадиган оқим қарийб етти фоизга ошади.
Краснодар ўлкасидан Қримга борадиган кўприк Россиядаги энг узун кўприк бўлиб, 19 километр узунликка эга.
Декабрь ойида кўприкдан темир йўл бўйлаб поездлар ҳаракатини бошлаши режалаштирилган.
LiveБарчаси