Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
Жамият
−
28 Май 2020
20404Денов тумани ҳокимлиги туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали ижтимоий тармоқларда кулгига сабаб бўлди. Ҳайкалнинг қўлидаги уч ҳалқадан иборат бўлган ҳасса турли мемлар ясалишига сабаб бўлди. Бу ҳолат юзасидан Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, Денов тумани ҳокимлиги туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали хусусида 2020 йилнинг 27 май куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларни батафсил ўрганиб чиқилгани айтилган. Шу муносабат билан ҳокимлик қуйидагиларни маълум қилган:
“Ҳайкал Денов шаҳар ҳокимлигининг 1996 йил 25 апрелдаги фармойишига асосан бунёд этилган. Ҳайкалда улуғ саркарданинг уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳассани қўлида тутган сиймоси акс этган.
Уч ҳалқа Темур ва Темурийлар салтанати байроғи, тамғаси ва тангаларида тасвирланганлиги тарихий манбаларда келтириб ўтилган.
Қўлида уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳасса тутган Амир Темур ҳайкали бобокалонимизнинг шон-шуҳрати, уч иқлимни бирлаштирган енгилмас машҳури замон бўлганлиги рамзидир.
Президент қарорига мувофиқ Денов тумани янги, замонавий қиёфага киради. Дастур асосида туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади“, дейилади баёнотда.
Ижтимоий тармоқларда уч ҳалқа тасвирланган бу ҳасса қуйидаги мемлар ясалишига сабаб бўлишга улгурди:
Фото: Нурқул Минбари
Фото: Рустам Мамадаминов
Фото: Ризаев
Фото: Нурқул Минбари
LiveБарчаси