Кубада вертолёт қулаб тушди. Ҳалок бўлганлар бор
Олам
−
30 январ 2021 3705 1 дақиқа
Кеча, 29 январь куни Кубанинг шарқида вертолёт қулаб тушди, деб хабар берди “Cubadebate” портали Республика Мудофаа вазирлигига асосланиб. Беш нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган.
Маълум қилинишича, вертолёт Холгуин вилоятидан Гуантанамо вилоятига қараб йўл олган. У тепаликлардан бирига қулаган.
Куба Мудофаа вазирлиги комиссияси авиаҳалокат сабабларини ўрганишга киришган.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр