Куба Президенти Россия ва Лукашенконинг тарафдори эканини очиқлади

Олам

image

Куба Президенти Мигель Диас-Канель кеча, 22 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида сўзга чиқиб, Россияга қарши санкциялар жорий этилиши ва Шарқий Европада НАТОни кенгайтиришга уринишни қоралади

"Биз Россия чегараларигача НАТОнинг иштирокини кенгайтириш ҳамда ушбу давлатга қарши бир томонлама ва адолатсиз санкцияларни қўллаш таклифини қабул қилмаймиз", деган Диас-Канель.

Диас-Канель бир вақтнинг ўзида БМТни зудлик билан ислоҳ қилиш ва демократлаштиришни талаб қилди. Унинг таъкидлашича, БМТ Низомида белгиланган тамойиллар ҳар куни бузилади. 

Шунингдек, Куба раҳбари Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан бирдамлигини билдирди. Лукашенкони мамлакатнинг қонуний раҳбари деб атади ва республика ишларига аралашишни қоралади.

Аввароқ, Аргентина Президенти Альберто Фернандес ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги видеомурожаатида ташкилотни замонавий дунёнинг барча эҳтиёжларини қондириш учун ислоҳ қилишга чақирганди.

Маълумот учун, БМТ Бош Ассамблеясининг умумсиёсий мунозаралари жорий йилнинг 22-29 сентябрь кунлари Нью-Йоркда ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг