КҚТТда Россиянинг кимёвий қуролларга оид таклифи рад этилди
Олам
−
26 Февраль 2019
5002Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотида (КҚТТ) расмий Москванинг тақиқланган моддалар рўйхатини кенгайтириш таклифини қўллаб-қувватланмади. Бу ҳақда Россиянинг ташкилотдаги доимий вакили Александр Шульгин маълум қилди.
“Улар тўсиқ қўйди. Ўйлаб чиқарилган сабаблар ортидан шундай қилдилар”, деб изоҳлаган Шульгин Гаагадаги анжуманда.
Кеча, 25 февраль куни ташкилотнинг ижро кенгаши учрашуви бўлиб ўтди. Унда Россиянинг таклифи кўриб чиқилди. Расмий Москванинг ташаббусини 10 давлат қўллаб-қувватлаган, 20 давлат қарши бўлган, яна 10 давлат бетараф қолган.
Россия КҚТТнинг тақиқланган моддалар рўйхатига беш тургани кимёвий моддани қўшишни таклиф қилган. Қайд этилишича, таклиф илмий манбага асосланган.
Маълумот тучун, Россия ва Ғарб давлатларининг КҚТТдаги қарама-қаршилиги Россия Давлат разведка бошқармасининг собиқ ходими Сергей Скрипаль Англиянинг Солсбери шаҳрида заҳарлангач кучайди. Ғарб давлатлари бу иш ортида Россиянинг қўли борлигини ва собиқ полковник “Новичок” билан заҳарланганини даъво қилди.
LiveБарчаси