Кроос ёки Модрич? Перес жамоада ким қолишини ҳал қилди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Тони Кроосга ўринбосар қидиришни бошлади. Немис футболчиси билан шартнома 2023 йилгача мўлжалланган. “Қаймоқранглилар” президенти Флорентино Перес футболчининг Мадрид клубида ўйнашда давом этишига ишончи комил эмас.

“El Nacional” нашри хабарига кўра, Перес Лука Модрични клубда қолдиришни афзал кўрмоқда.

Журналистларнинг қўшимча қилишича, Кроос ўрнини босадиган вариантлардан бири бу “Монако” ярим ҳимоячиси Аурелиьен Тчуамени ҳисобланади. “Transfermarkt” портали 22 ёшли франциялик футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Кроос 2014 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсум 32 ёшли немис ярим ҳимоячиси “Реал” билан Ла Лиганинг 17 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг