Кремлга маломатлар қилган Помпео Путинни бир жумла билан тарифлади

World

image

АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Давлат департаментининг собиқ раҳбари Майк Помпео C-SPAN канали эфирида Россия Президенти Владимир Путин қандай раҳбар эканини тарифлаб берди.

“Жуда тушунарли, жуда қобилиятли, мен уни ақл бовар қилмайдиган даражада ҳурмат қиламан. Мени бундай сўзлар учун тез-тез танқид қилишарди”, деган сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, Путин яхши маълумотга эга ва Россия манфаатларини аниқ ифодалайдиган “ажойиб суҳбатдош”. Помпеонинг сўзларига кўра, америкалик музокарачилар белгиланган даражага етиши керак бўлган.

“Мен уни ҳамма нарсани ҳисоблаб чиқадиган мураккаб шахс сифатида кўраман. Биз у билан рози бўлмаслигимиз мумкин, аммо у барибир ўз билганини қилади” дея қўшимча қилган собиқ Давлат котиби.

Қайд этиш керакки, АҚШнинг 45-Президенти Дональд Трамп даврида Давлат котиби лавозимини эгаллаган Помпео ҳукумат аъзоси бўлган вақтида Россия ҳукумати ва Кремлга қарши кўплаб маломатлар ёғдирган.


Tags

Rate Count

990

Rating

3

Rate this article

Share with your friends