Коррупционерлар реестри яратилади
Олам
−
17 Сентябрь 2023 7325 1 дақиқа
Қозоғистон коррупцияга қарши кураш хизмати коррупционер мансабдор шахсларнинг давлат реестрини жорий этиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда “Vlast.kz” хабар берди.
“Реестрга коррупцияда айбдор деб топилган шахс ҳақидаги барча маълумотлар киритилади. Бу иш берувчиларга потенциал номзодни поклик ва ҳалоллик бўйича текшириш имконини беради”, дейилади хабарда.
Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, парламентда пора бериш ваъдаси ва таклифини жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
“Пора таклифи деганда оғзаки ёки ёзма, шу жумладан, электрон шаклдаги аниқ ва тушунарли баёнот тушунилади. Пора бериш ваъдаси эса, вақти, жойи кўрсатилган ҳолда билдирилган аризадир”, деб тушунтирган коррупцияга қарши хизмат.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь