Коронастатистика: Ўзбекистонда касалланганлар сони сезиларли камайди
Саломатлик
−
10 Февраль 2022
7205Кеча, 9 февраль куни Ўзбекистонда 692 кишида коронавирус аниқланган. Мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 231871 (+692) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 22 нафари Андижон вилоятида,
• 14 нафари Бухоро вилоятида,
• 8 нафари Жиззах вилоятида,
• 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 7 нафари Навоий вилоятида,
• 15 нафари Наманган вилоятида,
• 40 нафари Самарқанд вилоятида,
• 6 нафари Сирдарё вилоятида,
• 14 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 22 нафари Фарғона вилоятида,
• 27 нафари Хоразм вилоятида,
• 135 нафари Тошкент вилоятида,
• 339 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
• Андижон вилоятида 31 нафар,
• Бухоро вилоятида 17 нафар,
• Жиззах вилоятида 20 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 43 нафар,
• Навоий вилоятида 9 нафар,
• Наманган вилоятида 22 нафар,
• Самарқанд вилоятида 65 нафар,
• Сирдарё вилоятида 4 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 17 нафар,
• Фарғона вилоятида 127 нафар,
• Хоразм вилоятида 80 нафар,
• Тошкент вилоятида 29 нафар,
• Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 214468 (+732) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1595 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 114 нафар кишида пневмония аниқланди.
LiveБарчаси