Коронавируснинг янги суратлари эълон қилинди

Олам 15905
image

Данди университетининг британиялик олимлари коронавируснинг янги суратларини эълон қилди. Бу ҳақда “The Sun” нашри ёзмоқда.

Улар ушбу суратларда коронавируснинг ичакда кўпайиш жараёни тасвирланганлигини айтишди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, COVID-19  билан оғриган беморларнинг учдан бирида ошқозон-ичак тракти аломатлари сезилади.

Таъкидланишича, суратлар дунёдаги энг кучли микроскоп ёрдамида олинган. Таққослаш учун айтиш мумкинки, ушбу телескопнинг сифат ва аниқлик даражаси  iPhone смартфонларининг фотокамерасидан 500-1000 баравар юқори.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 752
Рейтинг: 3
t
×