Коронавирусни энг тез аниқловчи тест ихтиро қилинди

Олам 6906
image

Япониянинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири Shionogi бугун, 22 июнь куни инсон организмида янги коронавирус мавжудлигини аниқловчи дунёдаги энг тезкор тестга лицензия олганини расман эълон қилди. Мураккаб ускуналар ва профессионал шифокорларни жалб қилмасдан 30 дақиқа ичида инфекцияни аниқлашга имкон беради, дейилади корпорация сайтида.

Тест тупук орқали вирусни аниқлашга асосланган. Маълум қилинишича, у аниқлик борасида занжир тестидан қолишмайди.  Янги методология Нихон университети, Гумма университети ва Токио тиббиёт университетининг қўшма тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилган.

Shionogi, биринчи навбатда, чет элдан Японияга кириб келаётган йўловчиларни текшириш учун янги тестдан фойдаланишни таклиф қилмоқчи.

Пандемия бошлангандан бери дунёда коронавирусга чалинганлар сони 9 миллиондан ошди. Японияда ушбу касалликка қарийб 18,6 минг киши чалинди, 970 бемор вафот этди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 297
Рейтинг: 3
t
×