Коронавирусга чалинган болаларда қандай аломатлар кузатилади?
Саломатлик
−
18 Июнь 2020
21620Болаларда коронавируснинг асосий белгилари иситма, диарея ва қусишдир. Бу ҳақда Ғарбий Хитойнинг тўртта шифохонасида ўтказилган тадқиқот натижаларига асосланиб, “PLoS Medicine” нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, коронавирусга чалинган болаларда ўпка муаммоси кейинчалик пайдо бўлади.
Бемор болаларнинг 76 фоизида, катталар орасида 44 фоиз беморда иситма кузатилган. Болаларнинг 62 фоизида кучли йўтал, 12 фоизида диарея ва қусиш аломатлари юзага чиққан.
Аввалроқ, немис олимлари ота-оналарига қараганда болаларда коронавирус билан касалланиш эҳтимоли камроқ эканини аниқлашган эди.
LiveБарчаси