Коронавирусга чалинган абитуриентлар қачон қайта имтиҳон топшириши аниқ бўлди

Жамият 4430
image

Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари жорий йилнинг 23 август куни бўлиб ўтади.

Унда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этишлари мумкин бўлади:

•    тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37 даражадан юқори эканлиги аниқланган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар;

•    16 августга қадар коронавирусга чалинганлиги сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар.

Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37 даражадан юқори эканлиги аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

Тест синовлари барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.

Aбитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тегишли маълумотлар Давлат тест марказига тақдим этилгандан сўнг 21 август кунидан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3
t
×