Коронавирусдан соғайганлар касалликка қарши эмланиши мумкинми?

Жамият

image

Ҳозирги вақтда келиб дунё бўйича коранавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 27 миллонга яқинлашди. Мазкур вирус орқали 879 028 киши бу ҳаётни тарк этган бўлса, 18 миллион 910 430 нафар бемор касалликни енгиб, соғлом ҳаётга қайтан. Ҳозирда ушбу вирусга қарши вакцинани ўйлаб топишда қатор мамлакатлар бош қотирмоқда. 

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева вирусдан соғайганларни вакцина билан эмлаш зарур эмаслигини маълум қилди.

Штаб аъзосининг сўзларига кўра, баъзи илмий текширувлар коронавирус билан оғриб тузалган беморлар вакцина олиши шарт эмаслигини тасдиқлаган. Касалликдан соғайган беморлар қонида антитаначалар мавжудлигини текшириш лозим. Aгар COVID-19 га қарши антитаначалар мавжуд бўлса, у ҳолда эмлаш зарур бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2021 йил ўрталаригача бутун дунё мамлакатларига коронавирусга қарши вакциналарни катта миқдорда етказиб берилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг