Коронавирус ва пневмония: кунлик ҳолатлар сони 1 000 тадан камайди
Жамият
−
31 Август 2021
48342021 йил 30 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони156394 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 755 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 83 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 31 нафари Андижон вилоятида,
• 15 нафари Бухоро вилоятида,
• 22 нафари Жиззах вилоятида,
• 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 13 нафари Навоий вилоятида,
• 25 нафари Наманган вилоятида,
• 65 нафари Самарқанд вилоятида,
• 16 нафари Сирдарё вилоятида,
• 23 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 79 нафари Фарғона вилоятида,
• 22 нафари Хоразм вилоятида,
• 95 нафари Тошкент вилоятида,
• 254 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 73 нафар
• Бухоро вилоятида 15 нафар,
• Жиззах вилоятида 22 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
• Навоий вилоятида 15 нафар,
• Самарқанд вилоятида 76 нафар,
• Сирдарё вилоятида 98 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 26 нафар,
• Фарғона вилоятида 68 нафар,
• Хоразм вилоятида 32 нафар,
• Тошкент вилоятида 119 нафар,
• Тошкент шаҳрида 127 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 148590 (+687) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Кеча 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1082 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, 201 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 23665 нафарга етди. Кеча уларнинг 282 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 16270 нафарни ташкил қилмоқда. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 171 нафарга етди.
LiveБарчаси