Коронавирус ва пневмония: 800 га яқин бемор ва 7 ўлим қайд этилди
Жамият
−
09 Сентябрь 2021
37672021 йил 8 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 162421 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 653 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 19 нафари Андижон вилоятида;
• 12 нафари Бухоро вилоятида;
• 17 нафари Жиззах вилоятида;
• 12 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 7 нафари Навоий вилоятида;
• 18 нафари Наманган вилоятида;
• 68 нафари Самарқанд вилоятида;
• 14 нафари Сирдарё вилоятида;
• 16 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 55 нафари Фарғона вилоятида;
• 25 нафари Хоразм вилоятида;
• 107 нафари Тошкент вилоятида;
• 242 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 36 нафар;
• Андижон вилоятида 70 нафар;
• Бухоро вилоятида 10 нафар;
• Жиззах вилоятида 22 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 14 нафар;
• Навоий вилоятида 12 нафар;
• Самарқанд вилоятида 80 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 15 нафар;
• Фарғона вилоятида 65 нафар;
• Хоразм вилоятида 26 нафар;
• Тошкент вилоятида 119 нафар;
• Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор соғайган.
Касалликдан соғайганлар жами 154374 (+723) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Кеча 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1137 нафарни ташкил қилди.
8 сентябрь куни 135 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24956 нафарга етди. Кеча уларнинг 305 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18626 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 198 нафарга етди.
LiveБарчаси