Коронавирус: Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан беморлар аниқланди

Жамият

image

Кеча, 22 май куни барча ҳудудларда касалланишлар аниқланиб, шифохонада коронавирусдан даволанаётганлар сони 3841 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 22 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 287 кишига ортиб, 98 451 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 6 нафари Андижон вилоятида;
  • 4 нафари Бухоро вилоятида;
  • 3 нафари Жиззах вилоятида;
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 2 нафари Навоий вилоятида;
  • 8 нафари Наманган вилоятида;
  • 43 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 6 нафари Фарғона вилоятида;
  • 5 нафари Хоразм вилоятида;
  • 60 нафари Тошкент вилоятида;
  • 136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
  • Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар;

  • Андижон вилоятида 29 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 9 нафар;
  • Наманган вилоятида 12 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 39 нафар;
  • Фарғона вилоятида 12 нафар;
  • Тошкент вилоятида 56 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93930 (+297) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3841 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг