Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланишлар 1300 дан ошди
Жамият
−
20 Январь 2022 5739 2 дақиқа
Кеча, 19 январь куни Ўзбекистонда 1307 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Мамлакатда ковидга чалинганлар сони 209578 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 31 нафари Андижон вилоятида,
• 31 нафари Бухоро вилоятида,
• 51 нафари Жиззах вилоятида,
• 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 12 нафари Навоий вилоятида,
• 55 нафари Наманган вилоятида,
• 43 нафари Самарқанд вилоятида,
• 20 нафари Сирдарё вилоятида,
• 34 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 157 нафари Фарғона вилоятида,
• 53 нафари Хоразм вилоятида,
• 194 нафари Тошкент вилоятида,
• 568 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 26 нафар,
• Андижон вилоятида 24 нафар,
• Бухоро вилоятида 16 нафар,
• Жиззах вилоятида 28 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
• Навоий вилоятида 6 нафар,
• Наманган вилоятида 23 нафар,
• Самарқанд вилоятида 47 нафар,
• Сирдарё вилоятида 23 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
• Фарғона вилоятида 89 нафар,
• Хоразм вилоятида 39 нафар,
• Тошкент вилоятида 178 нафар,
• Тошкент шаҳрида 207 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 201246 (+734) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1529 нафарни ташкил қилди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь