Коронавирус: сўнгги суткада касалланганлар сони сезиларли камайди

Жамият

image

2021 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176019 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 304 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    13 нафари Андижон вилоятида,
•    8 нафари Бухоро вилоятида,
•    8 нафари Жиззах вилоятида,
•    5 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    3 нафари Навоий вилоятида,
•    13 нафари Наманган вилоятида,
•    38 нафари Самарқанд вилоятида,
•    11 нафари Сирдарё вилоятида,
•    4 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    27 нафари Фарғона вилоятида,
•    8 нафари Хоразм вилоятида,
•    42 нафари Тошкент вилоятида,
•    123 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Андижон вилоятида 13 нафар,
•    Бухоро вилоятида 8 нафар,
•    Жиззах вилоятида 4 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 35 нафар,
•    Сирдарё вилоятида 15 нафар,
•    Фарғона вилоятида 26 нафар,
•    Хоразм вилоятида 8 нафар,
•    Тошкент вилоятида 55 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 171162 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1251 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг