Коронавирус: оғир аҳволдаги беморлар сони 1 200 нафардан ошиб кетди

Жамият 13505
image

Бугун, 8 август куни Ўзбекистонда 693 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ҳамда Навоий вилоятларида жами 936 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 29 918 нафар бемордан 21 316 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 71 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 414 нафар бемордан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 432
Рейтинг: 3
t
×