Коронавирус: кунлик касалланиш бўйича пандемия бошидан бери энг юқори антирекорд қайд этилди

Жамият

image

2021 йил 26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125784 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 789 кишида коронавирус аниқланди. Бу Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткич.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 75 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 23 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 79 нафари Жиззах вилоятида,
  • 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 32 нафари Наманган вилоятида,
  • 78 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 25 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 89 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 72 нафари Фарғона вилоятида,
  • 42 нафари Хоразм вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент вилоятида,
  • 112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 521 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар,
  • Андижон вилоятида 98 нафар,
  • Бухоро вилоятида 33 нафар,
  • Жиззах вилоятида 104 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
  • Навоий вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 120 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 28 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 72 нафар,
  • Фарғона вилоятида 65 нафар,
  • Хоразм вилоятида 40 нафар,
  • Тошкент вилоятида 61 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 120320 (+871) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг