Коронавирус кимлар учун ўта хавфли?
Саломатлик
−
18 Февраль 2020
16221Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адҳан Гебрейесус янги турдаги коронавирус билан касалланганларнинг 80 фоиздан ортиғи тузалиб кета олишларини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, кекса одамлар хавф остида қолишади, ёш болалар деярли COVID-19 билан касалланишмайди.
“Янги коронавирус атипик пневмония ва Яқин Шарқдаги респиратор синдроми каби хавфли эмас. COVID-19 нинг енгил шаклига чалинган беморларнинг 80 фоиздан ортиғи тузалиб кетади. Тахминан 14 фоиз ҳолларда вирус жиддий касалликларнинг ривожланишига олиб келади, жумладан, пневмония ва нафас қисилишига. Беморларнинг 5 фоизида эса нафас олиш йўлларининг етишмовчилиги, септик шок ва тана аъзолар етишмовчилиги каби касалликнинг критик шакллари кузатилмоқда”, дейди ЖССТ бош директори.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Хитой ташқарисида янги турдаги коронавирус билан касалланганлар сони 694 кишини ташкил этади, уч киши вафот этган.
Бунгача ЖССТ Хитойдан ташқарида 25 та мамлакатда 683 та COVID-2019 касаллиги аниқлангани, улардан учтаси вафот этгани ҳақида хабар қилган эди.
“Женева вақти билан соат 06:00 даги маълумотларга кўра, Хитойда COVID-2019 инфекциясининг 70 635 ҳолати қайд этилган, улардан 1772 нафари вафот этган. Сўнгги 24 соат ичида Хитой 2051 клиник ва лаборатор усулда янги инфекция ҳолатларини тасдиқлади. Хитой ташқарисида, ЖССТ 25 мамлакатда 694 та COVID-2019 касаллиги ва уч кишининг ўлганлиги тўғрисида хабар олди", дейди кеча, 17 феварль куни ЖССТ бош директори.
Унинг қўшимча қилишича, Хитойдан олинган янги маълумотларга асосан, эпидемия қайси йўналишда ривожланиши аниқроқ бўлади.
“Маълумотлар, шунингдек, COVID-2019нинг янги ҳолатлари камайиши ҳақида гапирмоқда. Аммо бу тенденцияни жуда эҳтиёткорлик билан изоҳлаш керак, у ўзгариши мумкин. Бу пасайиш давом этади деб айтиш ҳали эрта. Ҳозирча барча сценарийлар кўриб чиқилмоқда", деб таъкидлади Гебрейесус.
Айни вақтда коронавирусни юқтирганлар 73,336 нафарни, ўлим ҳолатлари 1874 тани, тузалганлар сони эса 12837 кишини ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь