Коронавирус хавфи: Ҳиндистонда даҳшатли антирекорд қайд этилди

Жамият 9022
image
-

Ҳиндистонда ўтган бир сутка давомида 217 353 нафар киши коронавирус билан касалланди, 1,1 минг нафар бемор COVID-19 асоратларидан вафот этди. Бу мамлакатга касаллик кириб келганидан буён бир суткада содир бўлган ўлим ва касалланиш ҳолатлари бўйича рекорд натижа бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Ҳиндистонда нақд 37 кундан бери бир суткада касалланганлар сони ортиб бормоқда, даволанаётганлар сони эса 135,9 мингдан 1,56 миллион кишига етди.

Маълумот учун, Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. ССВнинг сўнгги баёнотига кўра, мамлакатда 14,29 миллион COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган.

Шу билан бир қаторда, 12,54 миллион киши касалликдан соғайган, 174 минг нафар инсон коронавирус ва шу турдаги касаллик оқибатида вафот этган.

Маълумотларга кўра, мамлакатда 117 миллион киши COVID-19 га қарши эмланган, охирга сутка давомида эмланганлан сони 2,7 миллионга ортди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда коронавирусга қарши учта вакцина кўлланилиши мумкин: AstraZenecaнинг Covieshield номи остидаги маҳаллий тури, Covaxin ва Россиянинг “Спутник V”.

Бокирхон Қосимхонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 280
Рейтинг: 2.9
t
×