Коронавирус: кетма-кет тўртинчи кун антирекорд қайд этилди. Қурбонлар сони ортди
Жамият
−
22 Январь 2022
10294Кеча, 21 январь куни Ўзбекистонда 1390 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Мамлакатда ушбу касалликка чалинганлар сони 212289 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 57 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 41 нафари Андижон вилоятида;
- 59 нафари Бухоро вилоятида;
- 53 нафари Жиззах вилоятида;
- 26 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 22 нафари Навоий вилоятида;
- 45 нафари Наманган вилоятида;
- 39 нафари Самарқанд вилоятида;
- 19 нафари Сирдарё вилоятида;
- 77 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 142 нафари Фарғона вилоятида;
- 51 нафари Хоразм вилоятида;
- 183 нафари Тошкент вилоятида;
- 576 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 16 нафар;
- Бухоро вилоятида 60 нафар;
- Жиззах вилоятида 14 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 18 нафар;
- Наманган вилоятида 19 нафар;
- Самарқанд вилоятида 20 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 66 нафар;
- Фарғона вилоятида 15 нафар;
- Тошкент вилоятида 77 нафар;
- Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 202149 (+437) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Кеча 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1536 нафарни ташкил қилди. Шунингдек, кеча 289 нафар кишида пневмония аниқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь