Коронавирус: касаллар ва ўлимлар сони ортди
Жамият
−
20 Октябрь 2021
93432021 йил 19 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 182060 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 406 кишида коронавирус аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 11 нафари Андижон вилоятида,
• 9 нафари Бухоро вилоятида,
• 12 нафари Жиззах вилоятида,
• 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 3 нафари Навоий вилоятида,
• 6 нафари Наманган вилоятида,
• 37 нафари Самарқанд вилоятида,
• 11 нафари Сирдарё вилоятида,
• 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 26 нафари Фарғона вилоятида,
• 11 нафари Хоразм вилоятида,
• 116 нафари Тошкент вилоятида,
• 152 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
• Андижон вилоятида 9 нафар,
• Бухоро вилоятида 10 нафар,
• Жиззах вилоятида 10 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
• Навоий вилоятида 2 нафар,
• Наманган вилоятида 6 нафар,
• Самарқанд вилоятида 44 нафар,
• Сирдарё вилоятида 4 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
• Фарғона вилоятида 29 нафар,
• Хоразм вилоятида 13 нафар,
• Тошкент вилоятида 112 нафар,
• Тошкент шаҳрида 200 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 177979 (+450) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1295 нафарни ташкил қилди.