Коронавирус авж олмоқда: бир суткада қарийб 150 нафар одамда вирус аниқланди
Жамият
−
26 Июнь 2022 13608 1 дақиқа
Кеча, 25 июнь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишлар 140 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 1 нафари Андижон вилоятида,
• 5 нафари Бухоро вилоятида,
• 6 нафари Жиззах вилоятида,
• 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 4 нафари Навоий вилоятида,
• 4 нафари Наманган вилоятида,
• 3 нафари Самарқанд вилоятида,
• 3 нафари Сирдарё вилоятида,
• 10 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 11 нафари Фарғона вилоятида,
• 4 нафари Хоразм вилоятида,
• 13 нафари Тошкент вилоятида,
• 56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қашқадарё вилоятида 3 нафар;
• Фарғона вилоятида 1 нафар;
• Тошкент вилоятида 6 нафар;
• Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237882 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240345 нафарни ташкил этмоқда.
Live
Барчаси