Коронавирус антирекорд ўрнатди
Олам
−
21 Май 2020
18024Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесуснинг таъкидлашича, сўнгги кун давомида бутун дунё бўйлаб 106 мингта янги коронавирус ҳолати қайд этилди.
Ташкилот раҳбари паст ва ўрта даромадли мамлакатларда касалликнинг кўпайиши хавотирли тус олганини таъкидлади.
"Сўнгги 24 соат ичида 106 мингта янги инфекция ҳолати қайд этилди. Бу пандемия бошланганидан бери кунига аниқланган энг юқори натижадир", деди Гебрейесус.
Ташкилот мамлакатларнинг очиқ етказиб бериш занжирларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор беради. Гебрейесуснинг сўзларига кўра, тиббий асбоблар беморларга ва соғлиқни сақлаш соҳасида ишлайдиганларга етказилиши жуда муҳимдир.
Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганларларнинг умумий сони 5 082 490 нафарга етди. Беморларнинг 2 020 151 нафари шифо топган бўлса, 329 268 нафари ҳаётдан кўз юмди. Айни пайтда 2 733 071 киши инфекция сабаб даволанмоқда.
LiveБарчаси