Коронавирус: 5 кунлик ўсишдан кейин бир суткада аниқланган ҳолатлар сони камайди

Жамият 7942
image

2021 йил 31 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 130216 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 889 кишида коронавирус ва 512 кишида пневмония аниқланди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    35 нафари Андижон вилоятида,
•    19 нафари Бухоро вилоятида,
•    97 нафари Жиззах вилоятида,
•    18 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    19 нафари Навоий вилоятида,
•    41 нафари Наманган вилоятида,
•    93 нафари Самарқанд вилоятида,
•    28 нафари Сирдарё вилоятида,
•    98 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    76 нафари Фарғона вилоятида,
•    53 нафари Хоразм вилоятида,
•    95 нафари Тошкент вилоятида,
•    132 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 75 нафар,
•    Андижон вилоятида 152 нафар,
•    Бухоро вилоятида 11 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 27 нафар,
•    Наманган вилоятида 31 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 82 нафар,
•    Сирдарё вилоятида 33 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 95 нафар,
•    Фарғона вилоятида 77 нафар,
•    Хоразм вилоятида 60 нафар,
•    Тошкент вилоятида 75 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор соғайган. 

Касалликдан соғайганлар жами 123995 (+831) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 880  нафарни ташкил қилди.

Маълумот учун, 26 июль куни 789 кишида, 27 июль куни 843 кишида, 28 июль куни 879 кишида, 29 июль куни 897 кишида, 30 июль куни 924 кишида коронавирус аниқланган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 254
Рейтинг: 3
t
×