Коронавирус: 15 кун деганда кунлик касалланиш ҳолатлари 1000 тадан кам бўлди
Саломатлик
−
03 Февраль 2022
6653Кеча, 2 февраль куни Ўзбекистонда 926 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Бу сўнгги 15 кун ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Мамлакатда жами касалланганлар сони 226036 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 28 нафари Андижон вилоятида,
• 25 нафари Бухоро вилоятида,
• 27 нафари Жиззах вилоятида,
• 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 19 нафари Навоий вилоятида,
• 28 нафари Наманган вилоятида,
• 51 нафари Самарқанд вилоятида,
• 12 нафари Сирдарё вилоятида,
• 46 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 67 нафари Фарғона вилоятида,
• 23 нафари Хоразм вилоятида,
• 102 нафари Тошкент вилоятида,
• 431 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Андижон вилоятида 16 нафар,
• Бухоро вилоятида 30 нафар,
• Навоий вилоятида 24 нафар,
• Самарқанд вилоятида 66 нафар,
• Сирдарё вилоятида 8 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
• Хоразм вилоятида 47 нафар,
• Тошкент вилоятида 19 нафар,
• Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210926 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1575 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 188 нафар кишида пневмония аниқланди.
LiveБарчаси